Президент қарори (ПҚ–5261-сон, 16.10.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди.
Мазкур Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида фаолият юритади.
Институт миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар Консерваториядан Институтга ўтказилади:
Шунингдек, Институтда 2022/2023 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар янги очилади:
Бакалавриат таълим йўналишлари:
Бастакорлик санъати;
Санъатшунослик: мусиқашунослик.
Магистратура мутахассисликлари:
Овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги;
Мусиқа санъати.
Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.