Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

#Куннинг муҳим янгиликлари: Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади

  • 26.04.2024
  • 377 марта ўқилди

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди.

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
  • Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
  • Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати.

Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида:

  • қабул қилинган буюртмалар асосида акцияларни уюшган савдоларда сотишда олди-сотди битимлари инвестиция воситачилари томонидан қатъий равишда “Тошкент” РФБ савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилади;
  • маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган усулларга қўшимча равишда, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 
Chat