Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жорий йилнинг 25 апрель куни Қарши шаҳрида "Мадад" ННТ ва БМТТДнинг “Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида ўқув семинар тадбири  ташкил этилди

  • 26.04.2024
  • 577 марта ўқилди

Жорий йилнинг 25 апрель куни Қарши шаҳрида "Мадад" ННТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури (БМТТД) нинг “Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик ёрдам кўрсатиш”  лойиҳаси доирасида ўқув семинар тадбири  ташкил этилди.

Ушбу тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотининг вакиллари, МФЙ фаоллари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Мазкур тадбирда аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш, "Gender-madad" ҳуқуқий маслаҳат платформасидан фойдаланиш шартлари ва ушбу плафтформада аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар йўлга қўйилганлиги юзасидан музокалар ўтказилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислардан жавоблар олишди.

Chat