Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМларда супер-контракт учун шартнома қабул қилиш бошланди

  • 21.10.2021
  • 4034 марта ўқилди

Табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ДИҚҚАТИГА!!!

Супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўловларни амалга оширишга рухсат этилди 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2021/2022-ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. 

Шу муносабат билан сиз t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки сиз ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштиришингиз мумкин.

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди.

Бунда тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка қабул қилиш бўйича олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди

Маълумки, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендия қўшилмаган базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган эди.

Эндиликда, мазкур муддат узайтирилган ҳолда 15 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган БАРЧА талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.

Chat