Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади

  • 13.06.2024
  • 418 марта ўқилди

Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-216-сон, 11.06.2024 й.) қабул қилинди

 Қарорга кўра, 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек:

  • Меҳнат кодексига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади.
  • Президент Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш учун қулай шароит ва имкониятлар яратилади.

Chat