Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритилди

  • 26.10.2021
  • 567 марта ўқилди

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритилди (ЎРҚ–724-сон, 25.10.2021 й.)

Киритилган кўшимчага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Президент томонидан белгиланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот ўрнида: 

Штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади. 

Президент белгиси – Президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

Chat