Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди

  • 26.06.2024
  • 552 марта ўқилди

Қарорга кўра, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини (Институт) ташкил этилади

Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади.

Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикаларини жорий қилинади.

Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ташкил этилади.

Chat