Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-247-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди

  • 10.07.2024
  • 160 марта ўқилди

Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.

  • Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Chat