Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳудудий адлия органлари билан ҳамкорликда уйма-уй юрган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганмоқда

  • 10.07.2024
  • 148 марта ўқилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 май куни қабул қилинган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармонида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш белгиланган.

Шунга кўра, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳам ҳудудий адлия органлари билан ҳамкорликда уйма-уй юрган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганмоқда.

  • Жумладан, “Мадад” ННТ ходимлари “Адлия куни”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” ҳамда сайёр қабулларда иштирок этиб, аҳолига, авваламбор, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатмоқда, ҳуқуқий муаммоларни суд ва бошқа давлат органлари орқали ҳал этишда зарур бўладиган ариза, шикоят ва даъво аризалари каби ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашмоқда.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг “Боғимайдон” ва “Катта Ялонғоч” МФЙ ҳудудида ташкил этилган навбатдаги тадбирда ҳудудий адлия органлари билан биргаликда “Мадад” ННТ шаҳар бюроси ходими ҳам уйма-уй юриб, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида 30 нафар фуқароларга ҳуқуқий муаммоларнинг қонуний ечимини топишга қаратилган маслаҳатлар берилди ва 1 нафар фуқароларга суд ва бошқа давлат органларига топшириш учун зарур бўладиган ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилди.

Chat