Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ томонидан БМТТДнинг “Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди

  • 16.07.2024
  • 313 марта ўқилди

Жорий йилнинг 15 июл куни "Мадад" ННТ томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг “Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди. 

  • Тадбирда "Мадад" ННТ томонидан жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш ва аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш борасида амалга ошириб келинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Жумладан, тадбирда фуқароларга «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали реал вақт режимида ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар олишлари учун қулай имконияти яратилганлиги, шунингдек, жойларда фаолият кўрсатиб келаётган туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан фуқароларга бевосита бепул юридик ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги таъкидланди.

  • Бундан ташқари, "Мадад" ННТ ходимлари фуқароларнинг сўровларига кўра, уларга суд ва бошқа давлат органларига мурожаат қилишлари учун зарур бўлган ариза, шикоят ва даъво аризаларини тайёрлаб беришга кўмаклашиб, фуқароларнинг вақти ва маблағини тежалишига эришилаётганлиги қайд этилди.       

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди, шунингдек, уларга ҳуқуқий масалалар ва муаммолар юзасидан зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Chat