Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади

  • 19.07.2024
  • 371 марта ўқилди

“Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-263-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, “Sayar LLC” компанияси (Инвестор) томонидан “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Sayar green” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.

  • Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.

2024 йил 1 августдан:

  • тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади;
  • лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади. Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.

Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларини Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб бериш бўйича талабга риоя этмаслик санитар осойишталик ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик ҳисобланади.

Chat