Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жорий йилнинг 26 июль куни "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

  • 26.07.2024
  • 425 марта ўқилди

Жорий йилнинг 26 июль куни "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш" давлат ижтимоий буюртмаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда давлат ташкилотлари, мутасадди вазирликлар, турли соҳаларда фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.  

Давра суҳбати давомида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига "Мадад" ННТ томонидан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ишлаб чиқилган "ННТлар ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида намунавий лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш юзасидан танлов ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг мазмун-моҳияти, уни амалга оширишнинг қоида ва тартиблари тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Chat