Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

  • 07.08.2024
  • 490 марта ўқилди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

  • 2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
  • 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
  • бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
  • 2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
  • боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
  • кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
  • давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
  • ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
  • ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
  • ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
  • муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
  • бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
  • ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Chat