Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Президент томонидан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-940-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди

  • 08.08.2024
  • 520 марта ўқилди

Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Шунингдек, у ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Энергетика вазирлиги энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Махсус ваколатли давлат органи қуйидагиларни амалга оширади, жумладан:

  • давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади;
  • энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизимини юритади.

Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Chat