Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ойлик, пенсия, нафақалар оширилади

  • 13.08.2024
  • 501 марта ўқилди

"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-108-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.

Бунда:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан:

  • бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
  • бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
Chat