Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қарор (ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди

  • 22.08.2024
  • 1007 марта ўқилди

Қарорга кўра,  Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • “катта лейтенант” – 3 йил;
  • “капитан” – 4 йил;
  • “майор” – 5 йил;
  • “подполковник” – 6 йил”.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • “божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
  • “божхона хизмати капитани” – 4 йил;
  • “божхона хизмати майори” – 5 йил;
  • “божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • “катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
  • “капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
  • “майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
  • “подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • “катта лейтенант” – 3 йил;
  • “капитан” – 4 йил;
  • “майор” – 5 йил;
  • “подполковник” – 6 йил”.
Chat