Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

22 август куни Адлия вазирлигида “Бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг минимал стандартлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

  • 23.08.2024
  • 191 марта ўқилди

Тадбир Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унинг мақсади —бепул юридик ёрдам тизими ҳақида тажриба алмашиш, мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш ва Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва юридик клиникаларни рағбатлантиришдир.

Тадбирни адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов очиб бериб, бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг самарали йўлга қўйилишида, ушбу соҳада фаолият олиб борадиган ННТлар фаолиятига кўмаклашиш орқали аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқишда ва Ўзбекистонда ушбу тизимни янада ривожлантиришда Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастури билан ҳамкорлик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапирди.

  • Тадбирда бепул юридик ёрдам соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар “Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам тизими”“Минимал юридик ёрдам кўрсатишнинг минимал стандартлари: долзарблиги ва аҳамияти”“Юридик ёрдам” ахборот тизимининг янги версияси” мавзуларида маърузалар қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи ННТ ва юридик клиникалар фаолиятини баҳолаш юзасидан ўтказилган танлов ғолиблари ва унинг фаол иштирокчилари сертификат ва ахборот-коммуникация технология жиҳозлари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида иштирокчилар мутахассислардан соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва тадбир кўтаринки кайфиятда якунланди.

Chat