Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди

  • 28.08.2024
  • 272 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-946-сон, 27.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди

Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

  • Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat