Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинади

  • 29.08.2024
  • 319 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-948-сон, 28.08.2024 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва кадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланди.

Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat