Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади

  • 11.09.2024
  • 184 марта ўқилди

2025 йил 1 январдан:

  • ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади;
  • ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади;
  • шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юкламани компенсация қилиш шарти билан йўл қўйилади;
  • бунда ушбу тўловлар Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент доирасида киритилган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун ундириладиган тўловлар шаклида олинади;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаш ва ўзгартириш масалаларида ваколатли органлар ҳисобланади. 
Chat