Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

  • 11.09.2024
  • 86 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й.) билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, Шаҳарсозлик кодексига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг номини ва ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштирилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat