Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади

  • 23.09.2024
  • 131 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВларнинг фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat