Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади

  • 04.10.2024
  • 236 марта ўқилди

2025/2026 ўқув йилидан:

  • давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;
  • мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади.

2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.

2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.

2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.  

Chat