Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади

  • 16.10.2024
  • 569 марта ўқилди

“Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.

Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:

1) қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:

  • фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;
  • календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;
  • инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;
  • рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
  • стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;

2) стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.

Chat