Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим шахсларга темир йўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади

  • 06.11.2024
  • 322 марта ўқилди

Ҳукумат Қарори (733-сон, 04.11.2024 й.) билан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта берилади.

Бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Chat