Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

  • 21.11.2024
  • 197 марта ўқилди

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;
  • етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
  • тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;
  • босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;
  • Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади. 

“Оналар маскани”да:

  • оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
  • ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
  • оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Chat