Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” ННТ томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий муаммолари ўрганилиб, уларга беғараз юридик ёрдам кўрсатилмоқда

  • 06.12.2024
  • 132 марта ўқилди

Жорий йилнинг 05 декабрь куни “Мадад” ННТ томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг одил судловдан фойдаланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувда 38 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирионлиги бўлган шахслар иштирок этди.
Тадбир давомида фуқароларнинг ноқонуний қурилган уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш, бола пули ва моддий ёрдам олиш, бепул даволаниш учун ордер олиш, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан протез-артепедия буюмларини олиш тартиблари ва бошқа ҳуқуқий саволларига жавоблар берилди.

Шунингдек, 20 нафар фуқароларга суд ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар ҳамда даъво аризалар ёзишда кўмаклашилди.

Chat