Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-420-сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
Уларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.
2025 йил 1 январгача уларга нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган ватандошлар ва чет эллик мутахассислар жалб қилинади.
Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси институтларнинг маҳаллий профессор-ўқитувчиларини жамғарма маблағлари ҳисобидан хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва ўқишга юбориш чораларини кўради.