“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
- янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;
- “BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
- маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
Бунда Президент фармонига киритилган қўшимчага кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
- ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.