Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди

  • 18.12.2024
  • 160 марта ўқилди

“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.)

Унга кўра,  крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

  • крипто-биржа учун – 73 400;
  • майнинг-пул учун – 3 000;
  • крипто-депозитарий учун – 7 000;
  • крипто-дўкон учун – 3 700.
Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!