“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (849-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинган
Қарорга кўра, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади.
2026 йил 1 июнгача Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинади.
Суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида қуйидаги экспертиза ва тадқиқот турлари босқичма-босқич жорий этилади: