Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди

  • 20.12.2024
  • 40 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3587, 19.12.2024 й.)

Мазкур БҲМС бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги операцияларини ва чет элдаги бўлинмаларнинг маълумотларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилайди.

Қуйидаги операциялар чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:

  • товарлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида харид ёки реализация қилиш;
  • тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасидаги пул маблағларини қарзга олиш ёки қарзга бериш;
  • чет эл валютасида активларни харид ёки реализация қилиш ёхуд чет эл валютасида мажбуриятларни қабул қилиш ёки сўндириш. 

Чет эл валютасидаги операцияни тан олишда уни амалга ошириш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан Марказий банкнинг курси бўйича тан олинади.

Chat