Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Aҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида Буюк Британия давлати тажрибаси ўрганилди

  • 26.12.2024
  • 149 марта ўқилди

“Мадад” ННТ вакилларидан иборат ишчи гуруҳи Буюк Британиянинг аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган Фуқаролар маслаҳати миллий ассоциацияси  (National Association of Citizens Advice) ва бошқа нодавлат ташкилотларининг ижобий тажрибасини ўрганиш мақсадида Лондон шаҳрига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад – Буюк Британия нодавлат ташкилотларининг аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ижобий тажрибаларини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ташриф давомида ишчи гуруҳи “Citizens Advice Brent”, “Citizens Advice East Hertfordshire”, “Age UK Hertfordshire” ҳамда “VMC Consulting” нодавлат ташкилотлари марказий офисларида бўлиб, уларнинг иш фаолияти, шу жумладан: 

  • аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва моддий жиҳатдан мураккаб вазиятга тушиб қолган шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиб-тамойиллари ҳамда уларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдамнинг афзалликлари; 
  • давлат органлари билан ижтимоий буюртма асосида кўрсатилаётган хизматлар турлари ва уларнинг самарадорлиги; 
  • ННТлар фаолияти учун халқаро грант маблағларини жалб қилишнинг янги имкониятлари; 
  • аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича мониторинг юритиб борилиши мақсадида шакллантирилган маълумотлар базаси билан яқиндан танишиб, масъул ходимлар ва волонтёрлар билан музокаралар ўтказди.    

Ташриф якунида Буюк Британиянинг “VMC Consulting” ташкилоти ва “Мадад” ННТ ўртасида аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш мақсадида меморандум имзоланди.

Chat