Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат қарори (2-сон, 06.01.2025 й.) билан “Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди

  • 07.01.2025
  • 66 марта ўқилди

Унга кўра, техник регламент инсон ҳаёти ва саломатлигини, мол-мулки ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда истеъмолчиларни чалғитадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида портлаш хавфи бўлган муҳитда Ўзбекистон ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

Техник регламент талаблари портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг белгиланган рўйхатига нисбатан қўлланилади.

Асбоб-ускуналар портлаш хавфи бўйича хавфсиз ишлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

  • асбоб-ускуналардан ёнувчи моддаларнинг чиқиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган портлаш муҳитининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик;
  • портлаш содир бўладиган ҳар бир манбанинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, портлаш муҳити алангаланишининг олдини олиш;
  • асбоб-ускуналарнинг қўлланиш соҳасига қараб, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг портлаш хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткичлар таснифига.

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач амалга киритилади.

Chat