Ҳукумат қарори (915-сон, 30.12.2024 й.) билан “Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
Унга кўра, туристик кластер мақоми комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуига берилади.
Туристик кластерлар белгиланган тартибда туристик кластер мақоми тўғрисидаги гувоҳномани олган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Туризм қўмитаси туристик кластер мақомини бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Бунда, ариза берувчи электрон шаклда ёки почта орқали белгиланган шаклдаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.
Туристик кластерларни ташкил этиш ва туристик кластер мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим, жумладан: