Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади

  • 17.03.2025
  • 78 марта ўқилди

“Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-100-сон, 11.03.20225 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра,  уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этиш; 
  • марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш.

Қуйидаги тадбирлар амалга оширилади, жумладан:

  • марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
  • давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади;
  • марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.
Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!