Жорий йилнинг 18 март куни “Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳаси доирасида “Мадад” ННТ ва унинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари учун ўқув-тренинг машғулоти ўз ишини бошлади.
Ушбу тадбирга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам бўйича хорижий давлатлар ижобий тажрибасини ўрганиш ва фаолиятга татбиқ этиш мақсадида Германиялик хорижий эксперт – ҳуқуқий фанлар доктори Томас Крусман (Thomas Kruessmann) таклиф қилинган.
Ўз навбатида, тадбирда хорижий эксперт томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатиладиган бепул юридик ёрдам, давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ажратиладиган имтиёзлар ва уларга кўрсатиладиган бепул юридик ёрдам ҳамда нодавлат ташкилотларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик соҳаси бўйича хорижий давлатлар тажрибаси каби муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, хорижий эксперт томонидан ўқув-тренинг машғулоти якунлари бўйича таклиф ва тавсиялардан иборат ҳужжат ишлаб чиқилиб, тадбир ташкилотчиларига тақдим этилиши маълум қилинди.