Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

  • 17.06.2025
  • 2377 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 


⇒ Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

⇒ Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.

⇒ Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади. 



⇒ Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.


Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:

► 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;

► 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;

► 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.

► Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.

Chat