Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Халқ назорати" платформаси орқали хабарлар қандай юборилади

  • 17.06.2025
  • 2560 марта ўқилди
Қонунчиликка кўра, жойларда аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилган.


≈ Хабарлар интернет тармоғидаги xalqnazorati.uz шунингдек, платформанинг мобил иловаси орқали юборилиши мумкин.

≈ Аҳоли томонидан қурилиш, уй-жой коммунал хизмат, сув, канализация, иситиш тизими, электр ва бошқа муҳандислик таъминоти, транспорт ва йўл, шунингдек, ҳудуд инфратузилмасида мавжуд муаммолар юзасидан платформага юборилган хабарлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.

≈ Бунда, хабар берувчилар:

♦ шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда платформада рўйхатдан ўтади;

♦ платформада аниқланган муаммога мос келувчи хабар мавзулари таснифлагичини танлаб ўз шахсий кабинети орқали муаммони тавсифловчи маълумотларни шакллантиради;

♦ муаммонинг манзили ва геолокациясини белгилаган ҳолда хабарни юборади.

♦ Хабарда кўрсатилган муаммони қўриб чиқиш учун 10 календарь кунгача муддат белгиланади.

Chat