Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

«Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар: МДҲ ва Япония тажрибаси” номли халқаро конференция бўлиб ўтди

  • 20.12.2021
  • 490 марта ўқилди

Бугун Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида 2021-2022 йилларда ҳамкорликни ривожлантиришга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури асосида “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар: МДҲ ва Япония тажрибаси” номли халқаро конференция бўлиб ўтди.

 Тадбирда Адлия вазирлиги, Судьялар олий мактаби, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Адвокатлар палатаси, Нотариал палата, «Мадад» ННТ ва миллий экспертлар билан бир қаторда Япония, АҚШ, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан мутахассислар иштирок этишиб, ўз давлатларининг адлия ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлари юзасидан маъруза қилишди.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий тенденциялари ва хусусиятларини аниқлаш, халқаро миқёсда тажриба алмашиш, вакил бўлган мамлакатларнинг суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришдаги истиқболларини белгилашдан иборатдир.

Конференция якунида тарафлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Chat