Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Янги йилга байрам мукофоти ҳаммага бериладими? 

  • 27.12.2021
  • 1119 марта ўқилди

Меҳнат кодексининг 153-моддасида меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади дейилган.

Шунга кўра, ташкилотдаги жамоа шартномаси, жамоа келишуви ёки иш ҳақи ва қўшимча тўловлар тўлашга оид бошқа ҳужжатларда (низом, йўриқнома, қоидалар) янги йил байрами учун мукофот назарда тутилган бўлса, ходимларга байрам мукофоти берилади.

Шу ўринда, интизомий жазоси борлигини асос қилиб байрам мукофоти бермаслик қонунга зид ҳисобланади.

Чунки, Меҳнат кодексининг 180-моддасида қуйидагилар белгиланган:

  • интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди;
  • иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Chat