Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги расмий вакили Йорг Пуделка “Мадад” ННТга ташриф буюрди

  • 16.01.2022
  • 544 марта ўқилди

Жорий йилнинг 14 январь куни Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги расмий вакили Йорг Пуделка бошчилигидаги ташкилот вакиллари “Мадад” ННТга ташриф буюрди.

Маълумот учун: Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) халқаро ҳамкорлик бўйича 60 йиллик тажрибага эга бўлиб, жамиятнинг асосий фаолияти ҳамкорлик асосида техник ва ривожланиш бўйича хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, профессионал ўқитиш ва узлуксиз таълимни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, GIZ фуқаролик жамияти институтлари учун ҳам ҳамкор ташкилот сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик жамияти 1992 йилдан буён ўз фаолиятини бошлаган.

Ташриф давомида халқаро ташкилот вакилларига “Мадад” ННТ томонидан жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ҳамда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек, меҳмонлар “Мадад” ННТ расмий сайти – “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва фуқароларнинг онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари учун яратилган имкониятлар билан таништирилди.

Учрашувда томонлар ўртасида ўз фаолиятларининг асосий йўналишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниб, келгусида ҳамкорликда “Мадад” ННТ ходимлари малакаси ва кўникмасини оширишга қаратилган ўқув-тренинг машғулотларини ўтказиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва ташкилот фаолиятига татбиқ этиш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини уюштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш ҳамда турли ҳуқуқий мавзуларда қўлланма, эслатма ва бошқа материалларни чоп этиш каби масалалар бўйича келишиб олинди.

Chat