Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

  • 28.01.2022
  • 1502 марта ўқилди

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

  • 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Дастурга  мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида:

2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади.

2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.

2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.

2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизга оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар 10 фоизга қисқартирилади.

Шароити “оғир” бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулк солиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестри ишга туширилади.

2022 йил 1 апрелгача лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш соддалаштирилади.

Жумладан, муайян фаолият билан кўчма тартибда, автотранспорт орқали шуғулланиш имконияти яратилади.

25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар (суюлтирилган газ етказиш, нефть маҳсулотларини сақлаш ва бошқалар) тугатилади.

Chat