Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” ННТ томонидан 2021 йилда қайси масалалар бўйича аҳолига энг кўп бепул юридик ёрдам кўрсатилган

  • 02.02.2022
  • 646 марта ўқилди

“Мадад” ННТ томонидан 2021 йилда 150 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлари бўйича уларга бепул юридик ёрдам кўрсатилган.

Жумладан, Муассасага 2021 йилда жами 151 569 та (2020 йилда бу кўрсаткич 147 328 тани ташкил этган) мурожаатлар, шундан:  

  • 45 660 таси Муассасанинг “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн режимда; 
  • 105 909 таси туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаат қилувчиларнинг гендер мансублиги бўйича эркаклар 78 980 нафарни, аёллар 72 589 нафарни ташкил этган. 

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарият қисми меҳнат муносабатларига оид ҳисобланади – 21 732 та. 

Шу билан бирга, фуқаролар пенсия ва ижтимоий ҳимоя (20 131), суд-ҳуқуқ (17 300), оилавий муносабатлар (16 126), уй-жой, ер ва коммунал соҳаларга (14 516) оид кўплаб саволлар билан мурожаат қилишган.

Фуқаролардан бевосита келиб тушган энг кўп мурожаатлар Фарғона вилоятига (11 031), онлайн режимдаги мурожаатлар эса Тошкент шаҳрига (6 669) тўғри келади. 

Энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг туман (шаҳар)лар бўйича таҳлили:

  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани – 2 450 та; 
  • Бухоро вилояти Қоракўл тумани – 2 425 та;
  • Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани –2 412 та;
  • Андижон вилояти Марҳамат тумани – 2 154 та;
  • Наманган шаҳар – 2 159 та.
Chat