Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

  • 24.02.2022
  • 448 марта ўқилди

Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг йиғилишида маълум қилинди.

«Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов. Қолаверса, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, теарт, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг тарқатаётган хабарларига кўра, бугунги кунда аксарият мамлакатлар коронавирус инфекциясини эндемик касаллик сифатида тан олиб, асосий чекловларни, ҳатто ниқоб тақиш тартиби ва COVID-19 паспортларини бекор қилиш ниятида эканини маълум қилмоқда.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди.

Chat