Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Риелторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди

  • 14.11.2025
  • 202 марта ўқилди

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Риелторлик хизматларининг миллий стандарти (4-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш»ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами: 3701, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, риелторлик ташкилотлари кўчмас мулк объектларини мулкдорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, даромад ва харажатларни бошқариш каби хизматларни профессионал асосда амалга оширади.

Стандарт билан қуйидаги мезонлар белгиланди:

▪️ кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришнинг ташкилий жиҳатлари;

▪️ ишончли бошқарувчи ва мулкдор ўртасидаги ҳуқуқ-мажбуриятлар;

▪️ ишончли бошқариш шартномасини тузиш бўйича талаблар;

▪️ бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш.

Мазкур миллий стандарт жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулкдан самарали фойдаланиш, фойда олиш ва мулк қийматини ошириш имкониятини яратади.

Chat