Фармонга кўра, “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:
► тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;
► танланган хизматлар бўйича ягона QR-код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.
2026 йил 1 январдан:
▪️ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
▪️ тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.
2026 йил 1 мартдан:
► лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;