
Унда ногиронлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти етказилди.
Иштирокчиларга "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш. Саидов, ижрочи директор ўринбосари У. Ҳақимов, бўлим бошлиғи А. Эзозхонов ва Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга ошириш офисининг раҳбари Р. Сарабекова томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳасининг мақсади, вазифалари ва аҳоли учун самарали жиҳатлари, шунингдек, “Мадад” ННТ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалари, ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси” бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
