Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби белгиланди

  • 12.01.2026
  • 47 марта ўқилди
“Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3746-сон, 07.01.2026 й.).

Низомга кўра, қуйидаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:

► хавфсизлик классификацияси бўйича I синфга мансуб тиббий жиҳозлар;

► Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда рўйхатдан ўтказиладиган “In vitro” ташхис тиббий жиҳозлари;

► Ўзбекистон Республикасида клиник тадқиқотлари олдин ўтказилган тиббий жиҳозлар.

Клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Марказ тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

Клиник тадқиқотлар тиббий жиҳознинг хавфсизлик даражасига кўра камида 20 нафар клиник тадқиқот субъекти жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Chat