Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиби белгиланди

  • 15.04.2022
  • 516 марта ўқилди

“Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (169-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

2022 йил 1 июндан Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

Вояга етган, волонтёр сифатида жалб этилаётган тегишли соҳа бўйича билим ва кўникмага эга шахслар давлат органлари фаолиятига волонтёр сифатида жалб этилиши мумкин.

Таълим олувчилар таълимдан ташқари вақтларда волонтёрлар гуруҳи таркибида волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Қуйидаги тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкин эмас:

  • пул билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи;
  • махфий маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи;
  • инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, бажарилиши алоҳида билим ва кўникма талаб этадиган вазифаларни амалга оширувчи.

Давлат органига жалб этилган волонтёр ойига 20 соатдан кўпроқ волонтёрлик билан банд бўлса, у билан волонтёрлик шартномаси тузилиши шарт.

Chat